Уй эгаси янги хизматкорига шундай деди:

– Шеванг Онадўлиникига ўхшамайди. Румэлиданмисан?

–Эрфича қишлоғидан эдим. Бу ерларга келиш пешонамга ёзилган экан...

Айтишича, бир пайтлар юзи оқ-сарғиш рангда экан, кўккўзбўлган экан. Энди эса сочлари аттор дўконидаги қўғирчоқларнинг на қилга, на хасга ўхшайдиган, қўл тегсақисирлаб синиб кетадиганхашакдек сувсиз ва қуруқ бўлиб қолган,кўзлари шакар бойлаган эски шиннидек хира, нурсиз ҳолда қотиб қолган... Уларнинг туб-тубига ғам-алам чўккан. Бундай нурсиз, қуп-қуруқ, қотиб қолган кўзларни умрида кўрмаган эди.

Аниқки, бу аёл кечки шаробхўрликда унинг завқини қочиради, шу боис ичида: “Бошқа хизматкор топсам, уни ҳайдаб юбораман!”деб ўйлади.

Аммо унинг ҳикоясини тинглаганидан сўнг ҳайдай олмади:

“Болқон уруши бошланган пайтда, жанг ҳудудига жуда яқин бўлган қишлоқда, бир куни кечқурун шундай ваҳимали хабар тарқалди: «Душман келяпти!»

Бостириб келаётган бу душман дин ва номуснинг душмани эди... Мусулмон эркакни қиличдан ўтказадиган, мусулмон аёлни номусини топтайдиганшафқатсиз ва золим душман. Бутун қишлоқ аҳли бор мол-мулкининг барчасини ташлаб, қочишга қарор қилади; бир зумда от, хачир, арава, қочиш учун нимаики улов бўлса, ҳаммаси  тайёрланади.

Бева Оиша ҳам тайёр – отнинг устида. Эгарнинг орқа томонида беш яшар ўғли, онасининг белидан қаттиқ қучоқлаб олган, олдида уч ёшли қизчаси, тиззаларидан эгарга белбоғ билан маҳкам боғланган, қучоғидаги ҳали бир ёшга тўлмаган гўдаги эса уйқуда...

Самодан тинмай шаррос ёмғир қуярди,қишнинг илк ёмғири... Билишардики, агар ёмғир шундай давом этса, нишабликни сув босади, сойлар ва дарёлар тошади, кўприклар бузилади, йўллар ва излар йўқолади. Ёмғирли тун ичра шалаббо карвонда кимдир пиёда, кимдир отда, яна кимдир бошқа уловда жонини опичлаб қочиб кетишарди.

Олдиндаги умид – қўшинга етиб олиш, ортдаги қўрқув – душман қўлида топталиш!

Олдинга боқсалар: лой, жала, зимистон... Ҳатто чақмоқ ялт этмаган қуюқ қоронғулик.

Ортга қарасалар:худди шундай ботқоқлик, кўлмак, зулматли тун...

Қулоқ тутадилар: олисларда тўлиб-тошган сойнинг ҳайқириб оқишива яқин-атрофдаги лойга ботиб-чиқаётган оёқларнинг бўғиқ чалпиллаши...

Оиша белига чирмашганжажжи қўлларнинггоҳида бўшашиб кетганини ҳис қилади.

– Ухлама, Али, – дейди, – ухлама!

Олдидаги бош аста-секин тик ҳолатини йўқотиб, тиззаси томонга эгилади:

– Ухлаб қолма, Аминам, – дейди, – ухлама!

Кейин қучоғидаги гўдакнинг қимирлаб, паст овозда йиғлаганини эшитиб:

– Ухла, жигарпорам, – дейди, – ухла, Усмоним!..

От ҳар икки қадамда бир қоқилади, тўхтайди, пишқиради, ўзини ўнглайди, янамункиб кетади, яна силкинади, яна олдинга ҳаракат қилишга уринади. У – қари, оёғи касал,аравага қўшиладиган қўрадаги айғир. Лой эса борган сари ботқоққа айланиб бормоқда. Ёмғир тинимсиз ёққаниданлойга ботиб қолиш ёхуд селтошқинида қолиб, чўкиб кетишэҳтимоли ортарди.

Оишаэнди болаларини бағрига босиб ўлишини ўйлар, отнинг ва ўзининг ҳолдан тойганини кўриб,баттар ёмон хаёлларга борарди.Ҳозир унинг ичидаги энг даҳшатли қўрқув ҳам шу эди: отидан айрилиб, учта тирик юк билан яёв қолиш!..

Ниҳоят қўрққан нарсаси содирбўлди.

Аввал йиқилиб, сўнг бошини чўзиб, ёнбошлаб қолган ва қайтиб оёққа туришга мажоли етмаётган отдан тушдилар; тезлик билан тушдилар. Чунки тинимсиз илгарилаб бораётган фалокат карвониданқолиб кетишОишага янадақўрқинчлироқ туюлади.

Бироқ, ортда қолганини англаб, бир муддат тез юргач, энди уч болани бир вақтнинг ўзида кўтариб, судраб боришнинг иложи йўқлигини англаб, югуриб борарканўйларди: “Ҳеч бўлмаганда иккитасини қутқариб қолиш учун улардан бирини қурбон қилиши ва юкини енгиллатиши керак...”

Лекин қайси бирини?..

Оишаёнида тиззасига қадар лой кечганча юришга уринаётган Алининг митти қўлчасини қўйиб юборишни истамайди. Бўйниданқучган мажолсиз қўлчалардан ҳам воз кечишга жасорати етмайди. Қучоғидаги ҳўл, ҳаракатсиз, овозсиз бўхча унга зотан, жонсиз кўринади. Эҳтимол, совуқдан, ҳўл бўлиб кетганидан, ҳаво йўқлигидан, эзилганидан ўлиб қолгандир?.. Онанинг ягонаумиди шундай: гўдагининг тирик эмаслигини англаб, виждон азобисиз, бағридагийўргакни бир томонга – энг кам лойли, ботқоқлик энг оз бўлган жойда қолдириш...

Бутун бошли бу қиёмат ичра, елкасидагини ва қўлидан тутганини судраб бораркан, қучоғидагига эгилиб,тинглайди... Ҳеч бир товуш эшитмаслик, бирорҳаракат кўрмаслик умидидақулоқ тутади вагўдагининг бўғиқ-бўғиқ, илиқ-илиқ йиғлаганини эшитади, «Эй, воҳ!..» дейди.

Бу орада олдинга силжиб бораётган карвон сел тошқини ботириб-чиқариб, уриб-туртиб оқизиб кетаётган пўртанадан бошқа нарса эмас. Қоронғуда йиқилиб лойга ботиб қолганлар, устидан босилиб-эзилганлар, кўмилиб қолганларталайгина. Оиша ҳамон юкиданвоз кечишга рози бўлолмайди. Унинг юзи ва танаси эҳтимол ёмғирдан кўра совуқ тердан кўпроқ ҳўл бўлган эди. Ҳансираб нафас оларди. Тиззаларидаги мадор тобора камайиб борар, оёқларини базўр лойдан суғуриб олар,қўллари ва бўйнида шундай уюшиш, мажолсизлик бор эдики, қотиб қолганидан ниҳоят ҳис қилмай қўйганди... Кўзлари юмилди, чап қўли очилиб, беихтиёр юкини ташлаб юборганини элас-элас англай олди.

Энди кўксининг устида бошқа бир юк, оғирроқ, аммо иссиқроқ, тетикроқ нафас олаётган ва маҳкамроқ қучоқлаётган бирини ҳис қилмоқда. Али гўё оғзида сўлиғибор отнинг узангисига тақилиб судралган жасадга ўхшарди; юролмас, юзтубан ҳолда қўлларидан ушланганча судраб бориларди.

Мана, энди ниҳоят, у бағрида. Узоқ соғинчдан сўнг улар яна топишгандек бир-бирларини маҳкам қучиб, балки севинишарди. Қочиш ҳамон давом этар, ёмғир ва лой ичра...

Улар яна бир неча соатми ёки бир неча дақиқами шундай югуришади; гўё югуряпмиз, деб ўйлашади. Оишанинг тинкаси қурийди, улар ҳозиргинайўлда қолдириб кетган отдек ерга йиқилиб қолишини англаб, бақиришни, кимнидир ёрдамга чақиришни хоҳлайди. У яна югуриб бораркан, бирдан ғалати бир енгиллик, бир жонланишни ҳис қилади ва яна олдинга интилади.

Ногоҳ, бўйнини қучган кучсиз, жажжи қўлларнинг йўқлигини англайди: Амина ҳам тушиб қолган эди...

– Мени опичла, Али, – дейди, – маҳкам қучоқла, яхшилаб ушла, асло бўшашма!

Шундай ҳолда, қонидаги сўнгги оловни ёндирганча сирпаниб-йиқилиб, яна ўрнидан туриб, яна думалаб, ёмғир, тер ҳамда кўзёшлар юзини ювганча, бир нафас ҳам тин олмасданелиб борарди. Алисини қутқарганидан севинган ҳолда. Барча азобларга чидаб, умид билан олға юрар, гоҳкарвонга етиб олар, гоҳ карвоннинг олдига ўтар, гоҳида карвонни ортда қолдирарди.Ниҳоят тонг пайтиой ва юлдуз сурати туширилган ҳўл байроқ қадалган кичик қасабага етиб келишади.Қўлидаги юкини ўқ-дорилар сандиғи устига қўяди:

– Қутулдик, Али, – дейди у, – тур, Али!

Али ўрнидан турмайди, ҳатто қимир этмайди. Оиша соатлаб жонсиз жасадни кўтариб юрганини тушунмайди, тушунишни ҳам истамайди, ҳамон:

– Тур, Али, нажот топдик, Али!.. – дейди кулимсираб.Кечаги сим-сиёҳ тунда қуйган ёмғирдек шаррос оқаётган кўзёшлари ичра жилмайиб…”

Хизматкор аёл нурсиз, хира вақотиб қолган кўзларига ишора қилиб:

– Жаноб, – деди, – ўша кундан бери йиғлагим келса-да, бироқ йиғлай олмайман.Йиғламоқчи бўламан,аммо кўзларимдансира ёш чиқмайди!..

 

Туманли, 1939 йил

Таржимон: Гулбаҳор Абдуллоҳ

31.01.2022