«Мен қаердаман ўзи...кимман...ёки нима»...?

   Аёл жуда кўп ўйлади.Оппоқ тумандан бошқа нарсани кўрмади атрофида.«Ёки шунчаки туманманми...ёки руҳми?Бу қанақа ҳолат бўлди.Мен мавжудманми ўзи?Мавжуд бўлмасам қандай ўйлаяпман?»

   Аёл жуда кўп ўйлади.Тушунарсиз ўйлар...Чалкаш туғёнлар...Шу онда у қандайдир этни жунжиктирадиган совуқни,намлик ва муздек ниманидир ҳис қилди.Сониялар ичида мавжуд эканлиги ҳақидаги сигнал онгига яшиндек учди.

   -Ойиижоон..,Оойиии...сизни жуда яхши кўрамаан.

   Муздек,тухтамасдан сув сирғалаётган жажжи қўлчалар сочларини меҳр билан силайверди.Юзлаб,минглаб сув томчилари чаккиллай бошлади.Томчилар дарёга айланди...Қизчасининг узун сочлари,жажжи қўлчалари кўриниб-кўринмай пўртаналар ўзра оқиб кета бошлади...

   -Боолааам,болажоониим...Мени ташлаб кетмааа...

  Аёл яна девонага айланди.Сўнгсиз оғриқ,чексиз алам,дўзах азоби..Уч ойдирки шу азоблар такрор..

Қоронғу хонасида ўзини унутди.Яқинларини унутди.У бу оламда эмас эди...Ҳар куни ҳудди ўша машъум кундаги каби қизчасини совуқ,жонсиз танасини қучгандек унинг жажжи қабрини қучади.Ёш қуриган кўзлари,ғам-қайғудан сўлган юзлари совуқ тупроққа бурканади.Бир пайтлар узун ва гўзал бўлган сумбул сочлари тупроқ,хас-хашакка чувалашиб,аёлни янада девонавор кўринишга келтирди...

   -Болажоним..мени эшитяпсанми..мен келдим.Сени жуда соғиндим..жудаа

   -Онажониси,юрақол кетамиз.Қўйгин,қизимизни қийнамагин...

   Аёл кундан-кунга сўлий бошлади.Ҳеч кимни,ҳеч нарсани эшитмади...Эшитолмади.Ҳаёлотларида,тушларида уни тарк этиб,кетиб қоладиган жажжи қизалоғи энди онасини чақира бошлаганди.Бир-бирини қўлларидан тутиб,уфққа томон кетиша бошлади.Қуёшда қизчасининг олтин сочлари ярақлар,онасига қараб беғубор жилмаярди.Она эса қувончдан кўзлари порлаб,тинмасдан уни ўпарди,қучоқларди...

    Ярим йўлда Она ниҳоятда чарчади.Юролмай қолди.Қизчаси эса нуқул қўлларидан тортқиларди...Аёл ўрнидан туролмади.Қўллар ажралиб кетди...Қизалоқ шафақ бағрига,она эса совуқ,зах,қоронғу ер бағрига сингиб кета бошлади.Она қўлларини қизчаси томон чўзганича ўзининг охирги юрак зарбини ва сўнгги нафасини эшитди...Ногоҳ,охирги сонияларда аёл юраги остида нимадир қимирлаганини ҳис этди...

    Неча тунлар ортидан чарақлаб қуёш чиқди...Янги кун бошланди...Сунбул сочлари субҳидам шабадасида мавж ураётган аёл самога боқиб,қуёш каби чарақлади...