Ўлмас Умарбеков 1934 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўэбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1984). Ўрта Осиё университетининг филология факультетини тугатган (1956). Илк китоби — «Ҳикоялар» (1958). «Хатингни кутаман», «Юрак сўзлари» (1960), «Бобоёнғоқ» (1961), «Юлдузлар», «Менга ишонмайсанми?» (1962), «Ҳаёт абадий» (1964), «Чарос» (1966), «Кўприк» (1968), «Болгар қўшиқлари», «Олтин япроқлар» (1972), «Қиёмат қарз» (1976, шу ҳикоя асосида саҳна асари ҳам бор), «Ер ёнганда» (1993) каби ҳикоя тўпламлари нашр этилган. У «Одам бўлиш қийин» (1970), «Фотима ва Зуҳра» (1994) романлари ҳамда «Севгилим — севгилим» (1963), «Кимнинг ташвиши йўқ» (1965), «Уруш фарзанди» (1972), «Ёз ёмғири» (1973), «Оқ қалдирғоч» (1974) сингари киссалар муаллифи. Бир қанча драмалар ҳам ёзган («Оқар сувлар», 1971; «Туҳмат», 1987; «Оқсоқол», 1991; «Ўзинг учун ўл етим», 1992 ва бошқа). «Қизимга мактублар» («Мангу ҳаёт бўсағасида») деб номланган публицистик асари ҳам бор.
Ўлмас Умарбеков 1994 йил 10 ноябрда Тошкентда вафот этган.
Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1980).