Фарҳод Мусажонов 1933 йил 19 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг шарқ факультетини тамомлаган (1956). Биринчи ҳикояси — «Дарадаги қишлоқда» (1959). Унинг «Офтобни қувалаб» (1963), «Бўш келма, Алиқулов!» (1965), «Бир қултум булоқ суви» (1972), «Душанба, нонуштадан сўнг» (1974), «Боғ кўчамни қўмсайман» (1977), «Қилич ва соз» (2000), «Лафз» (2003) каби қиссалари ва бир канча ҳикоялари бор. Ҳозиргача унинг «Баҳор нафаси» (1964), «Ҳиммат» (1984), «Боғ кўча» (1987) каби ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га якин тўплами нашр этилган. Бундан ташқари у драматургия соҳасида ҳам самарали ижод қилган («Оқ кабутар», «Талваса» ва бошқалар). Шунингдек, «Жазирама офтоб остидаги уй», «Бировнинг боши», «Кўзларим йўлингда», «Ҳувайдо», «Сўнмас зиё» каби сценарийлар муаллифи ҳамдир.
«Шуҳрат» медали билан тақдирланган (2000).